«Unbound»: Ўзбекистонда IT-соҳасининг ривожланиш динамикаси Қозоғистонга қараганда яхшироқ ва тезроқ ўсмоқда
Бугунги кунда бутун давлатнинг ривожланиши IT-соҳасининг ривожланишига бевосита боғлиқ, шунинг учун дунёнинг кўпгина мамлакатлари биринчи навбатда барча эътиборини бутун IT-экотизимни яхшилаш учун қулай шарт-шароитларни яратишга қаратмоқдалар. «Scal8R» компаниясининг асосчиси ва «Unbound» компаниясининг вакили Игор Овчаренко IT-парк учун берган интервьюсида Ўзбекистон IT-соҳаси четдан қараганда қандай кўриниши ҳақида гапирди.
– «Unbound» ташкилоти қачон ташкил этилган ва у нима билан шуғулланади?
– «Unbound Global Global» компанияси 2013 йилда Даниел Сиел томонидан экотизимнинг eтакчи иштирокчилари: тадбиркорлар, инвесторлар, корпорациялар, ҳукуматлар, акселератор, инкубатор ва бошқа иштирокчилар ўртасида кўприклар қуриш орқали стартап-экотизимни ривожлантиришга ёрдам бериш мақсадида ташкил этилган.
«Unbound» – бу инновацияларни глобал ҳурмат қиладиган кучли, ишончли бренд. Биз – яхшироқ рақамли келажакни ривожлантириш учун тадбиркорлар, корпоратив бизнес, инвесторлар ва ҳукумат ўртасидаги тафовутни бартараф этадиган кўприкмиз. Биз инновацион ғояларни бутун дунё бўйлаб рақамли жамоаларга намойиш этиш орқали қўллаб-қувватлаймиз.
«Unbound» Cингапур, Лондон ва Абу Дабида инновацион фестивалларни ташкиллаштириш билан дунёга машҳур бўлиб, унда тўртта қитъадан 5000 дан ошиқ делегатлар, 2500 та брендлар ва корпорациялар, 2000 дан ортиқ стартаплар ва турли хил корхоналар қатнашади. Ушбу тадбирлар 70 дан ортиқ мамлакатларда халқаро аудиториянинг 20 фоизидан ортиғини қамраб олади.
– «Unbound Tashkent» тадбирини қандай баҳолайсиз?
– «Unbound Tashkent» компаниямизнинг Кавказ ва Марказий Осиё минтақасига хизмат сафаридаги Боку (5 август) ва Тбилисида (7 август) ўтказилган тадбирларимиздан кейинги учинчи бекат бўлди. «Unbound Tashkent» Ўзбекистонда биринчи марта ўтказилди. 2019 йил 9 август куни Тошкентдаги «GroundZero TechnoPlaza»да бўлиб ўтган тадбир Ўзбекистоннинг энг яхши технологик тадбиркорларини, шунингдек, инвесторлар, корпорациялар, давлат вакиллари ва стартап-экотизимнинг бошқа асосий иштирокчиларини тадбиркорликни касб танлови сифатида тарғиб қилиш мақсадида йиғди.
– Ўзбекистоннинг IT-сектори ҳақида қандай фикрдасиз?
– Шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда бўлиб ўтган тадбир иштирок этиш учун энг кўп мурожаатларни тўплади – 50 дан ортиқ ва бизнинг саёҳатларимиз рекордини янгилади! Бу Ўзбекистонда технологик тадбиркорлик ривожланиб бораётганидан далолат беради ва биз 3-5 йил ичида мамлакатингиздан катта янгиликларни кутсак арзийди.
– Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатларининг технологик етакчисига айланиш имкониятига эгами?
– Менимча, ҳозир Қозоғистон Марказий Осиё минтақаларида IТ-соҳасида етакчи ўринни эгаллаб турибди деган фикрга ҳамма қўшилса керак. Бироқ, ҳозирги пайтда Ўзбекистонда IТ-соҳасининг ривожланиш динамикаси янада яхши ва тезроқ ўсмоқда, шунинг учун, агар ушбу ўсиш суръатларини сақлаб қола олсангиз, яқин 5-10 йил ичида қўшни мамлакатни қувиб етишингиз ва ортда қолдиришингиз учун барча имкониятлар мавжуд деб ўйлайман.
– Бунинг учун биз қандай қадамларни қўйишимиз керак? Сизнинг фикрингиз, тавсияларингиз ва маслаҳатларингиз.
– Мен сизга бир нечта чора-тадбирларни амалга оширишни маслаҳат берган бўлардим:
1) Собиқ Совет Иттифоқи мамлакатларида мутлақо касбий ихтисослик ва касбий йўналтиришга эътибор қаратилмаганлиги сабабли, Ўзбекистондаги ваколатли шахсларга техник ва Soft-билимларини, ўқувчилар ва талабалар ўртасида, яъни мамлакатда барча таълим даражаларида ривожлантиришни маслаҳат бераман.
2) Ўзбекистон – Марказий Осиёдаги энг йирик бозор бўлганлиги сабабли, маҳаллий тадбиркорлар ўртасида рақобатни кучайтириш ва Ўзбекистон бозорини технологик ғоялар билан тўлдириш мақсадида, республиканинг йирик шаҳарларида технологик тадбиркорлар учун «soft landing point»ни (бизнес циклидаги юмшоқ қўниш – муҳаррир изоҳи) ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бу эса, ўз навбатида, мамлакатда инновацияларни қабул қилиш индексини оширишга имкон беради.
1) Ташқи ва ички инвесторларнинг сармояси учун қулай шарт-шароитларни яратишга, шунингдек, бизнес-ангеллар клуб(лар)ини яратишга бор диққатни қаратиш керак.
2) Стартап-экотизимни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун ижтимоий институтларни ривожлантириш.
3) Ўзбекистондаги энг йирик компания ва корпорацияларни жалб қилиш ва уларнинг технологик тадбиркорлар иштирокида инновацион дастурларни яратишларига туртки бериш.
4) Ўзбекистоннинг мақсадли бозорларида йўл шоусини ташкил этиш ва бошқа мамлакатларнинг худди шундай «soft landing points»лари билан алоқаларни ўрнатиш, дигитал-амбассадорлар тармоғини яратиш, шунингдек, Ўзбекистоннинг стартап-экотизимига иложи борича кўпроқ халқаро эътиборни жалб қилиш.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter