Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ургут бозорига борамиз деб чиқиб кетган икки қиз Тошкентдан топилди

Ургут бозорига борамиз деб чиқиб кетган икки қиз Тошкентдан топилди

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Самарқанд вилояти Ургут тумани Аълохотин маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.С. 2001 йилда туғилган қизи «Д» яшаш уйидан дугонаси «Ш» билан бирга Ургут савдо комплексига борамиз деб чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолганлиги, уларни топишда амалий ёрдам беришни сўраган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати «Xabar.uz»га маълум қилишича, ҳолат юзасидан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида олинган маълумотларга кўра, «Д» ва «Ш» Тошкент шаҳрида юрганлиги аниқланиб, Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан олиб келиниб, ота-онасига соғ-саломат топширилган. 

Самарқанд вилояти ИИБ ота-оналардан фарзандларини назоратсиз қолдирмасликларини сўраб қолган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг