Уруш бошланганидан буён Украинада 559 нафар бола ҳалок бўлди
Россия босқини бошланганидан буён Украинада 559 нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Украина бош прокурори офиси баёнот берди.
Шунингдек, 1 449 нафар бола турли оғирликдаги жароҳатлар олган.
Кеча, душанба куни Россия Киевга ракеталар билан зарба бериши оқибатида 8 ва 14 ёшли икки қиз ҳамда 8 ва 10 ёшли икки ўғил бола қурбон бўлди. 2 ёшдан 17 ёшгача бўлган 10 нафар бола турли оғирликдаги жароҳат олган.
9 июл эрталаб берилган сўнгги маълумотга кўра, кеча Киевга ракета зарбалари берилиши оқибатида ҳалок бўлганлар жами сони 27 нафарга, жароҳатланганлар — 117 нафарга етган.
Бугун Украинада мотам куни эълон қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter