Уруш қатнашчиларига 15 миллион сўмдан берилади
![Уруш қатнашчиларига 15 миллион сўмдан берилади](http://static.xabar.uz/crop/1/7/720_460_95_1756325639.jpg)
9 май арафасида уруш қатнашчилари, концлагерлар маҳбуслари ва Ленинград қамалида бўлган фуқароларга 15 миллион сўмдан берилади. Бу ҳақда президент раислигидаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Мутасаддиларга:
- ёлғиз яшаётган ва ўзгалар парваришига муҳтож одамлардан шахсан хабар олиб, уларга совға-саломларни етказиш;
- уруш қатнашчилари, концлагерлар маҳбуслари ва Ленинград қамалида бўлган фуқароларнинг ҳар бирининг хонадонига шахсан бориб, пул мукофоти ва қимматбаҳо совғаларни тантанали равишда топшириш;
- 10 минг нафар фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар билан шахсан учрашиб, ҳолидан хабар олиш ва совға-саломлар етказиш топширилди.
Аввалроқ жорий йил 1 майдан бошлаб пенсия ва нафақаларни 12 фоиз оширилгани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter