Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Урушга қарамай рус миллиардерлари бойиб кетмоқда — Bloomberg

Урушга қарамай рус миллиардерлари бойиб кетмоқда — Bloomberg

Bloomberg Billionaires Index (BBI) янги рейтингига кўра, 2023 йил бошидан бери энг бой россиялик миллиардерларнинг умумий бойлиги 16,35 миллиард долларга ошган.

Индекс миллиардерлар улушга эга бўлган компаниялар акциялари нархидан келиб чиқиб ҳисобланади. Ҳаммаси бўлиб BBI рейтингидан сайёрадаги энг бой 500 киши ўрин олган, улардан 22 киши Россия фуқаролари саналади.

Уларнинг умумий бойлиги 1 май ҳолатига кўра 279,88 миллиард долларни ташкил қилади.

«Лукойл» нефт-газ ширкати ҳаммуаллифи Вагит Aлекперов 2023 йилда бошқалардан кўра кўпроқ бойиб кетди. Унинг бойлиги 3,7 миллиард долларга ошиб, 19,1 миллиард долларга етди.

Энг йирик маблағ «Норилский Никел» металлургия компаниясининг асосий эгаларидан бири Владимир Потанинга тегишли. Январ-май ойларида у бойлигини 448 миллион долларга ошириб, 29 миллиард долларга етди.

Иккинчи ўринда табиий газ ишлаб чиқарувчи Новатек компаниясининг ҳам эгаси Леонид Михелсон, капитали 27,7 миллиард доллар (2023йилда +3,09 миллиард). Пўлат ишлаб чиқарувчиси бенефициар Владимир Лисин ўз ихтиёрида бўлган 21,6 миллиард доллар (+1,74 миллиард доллар) билан кучли учликни якунлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг