Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уй бекалари учун ҳам келажакда пенсия олиш имконияти яратилади

Уй бекалари учун ҳам келажакда пенсия олиш имконияти яратилади

Фото: «Xabar.uz»

Бу ҳақда Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритилмоқда. Унга кўра, ишловчи фуқаролар томонидан ишламайдиган турмуш ўртоқлари келгусида пенсия таъминотига эга бўлишлари учун ўз даромадларидан ихтиёрий равишда ҳар ойда ижтимоий солиқ тўлаш ҳуқуқи бериш ва иш стажига қўшиб ҳисоблаш тартиби назарда тутилган. Мазкур тизим амалиётга жорий этилса, уй бекаси бўлган аёл келажакда пенсия олиш имкониятига эга бўлади.

Қонун лойиҳасида «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунга қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда:

  • 2005 йил 1 январдан аввалги давр учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасида (электрон меҳнат дафтарча)ги мавжуд ёзувлар асосида ҳеч қандай тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисоблаш. Бунда, 2021 йил 1 июндан бошлаб янги пенсия тайинлашда 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида ҳеч қандай тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисоблаш татбиқ этилиши;
  • ишловчи фуқаролар томонидан ишламайдиган турмуш ўртоқлари келгусида пенсия таъминотига эга бўлишлари учун ўз даромадларидан ихтиёрий равишда ҳар ойда ижтимоий солиқ тўлаш ҳуқуқи бериш ва иш стажига қўшиб ҳисоблаш. Мазкур тизим амалиётга жорий этилса, оилада бола парвариши ва бошқа юмушлар билан банд бўлгани ёки турмуш ўртоғининг хоҳишига асосан ишламаган турмуш ўртоғини келажакда пенсия билан таъминлаш имконияти;
  • пенсия ва нафақалар фуқаронинг хоҳишига кўра рўйхатга олинган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тайинлаш ва тўлаш. Бунинг натижасида фуқароларга доимий ёки вақтинча рўйхатга олинган турар жойи бўйича пенсия (нафақа) тайинлаш ва тўлаш учун мурожаат қилиш имконияти яратилади;
  • уч йил ва ундан аввал тайинланган ёки қайта ҳисобланган пенсиялар текширилишига ҳамда пенсия миқдоридан ортиқча пуллар тўланганлиги аниқланган ҳолатларда ортиқча тўланган суммаларни ушлаб қолишга йўл қўймаслик;
  • фуқаронинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсияларни уни олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга тўлиқ ой учун тўлаш тизимини жорий этиш таклиф этилмоқда.

Бундан ташқари, пенсионер олиши лозим бўлган ва унинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия пули мерос таркибига киритилмасдан боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиган шахслар доирасига кирувчи оила аъзоларига тўланади.

Эндиликда иш стаж етарли бўлмаганда ҳам пенсия тайинланиши мумкин. Яъни иш стажига мутаносиб миқдорда пенсия тайинланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг