Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уйсиз қолган дунёнинг энг бой одами ҳеч ким кутмаган режалари ҳақида сўзлаб берди

Уйсиз қолган дунёнинг энг бой одами ҳеч ким кутмаган режалари ҳақида сўзлаб берди

Фото: «News.obozrevatel.com»

Aмерикалик тадбиркор, Tesla бош директори ва SpaceX асосчиси Илон Маск ўз ишини ташлаб, блогер фаолиятини бошлаш ниятида эканлигини маълум қилди.

«Мен ишимни ташлаб, кун бўйи блогерлик билан шуғулланиш ҳақида ўйлаяпман», – деб ёзди у ўзининг Twitter саҳифасида.

Тадбиркорнинг обуначилари унинг ғоясини юқори баҳоладилар. Улардан баъзилари Маскга ўзининг YouTube-каналини очишни таклиф қилишди.

Шу билан бирга, тадбиркор аввалги хабарида League of Legends онлайн компьютер ўйинидан кадрни эълон қилган эди. Шу муносабат билан фойдаланувчилар Tesla раҳбари стримерга айланади, деб тахмин қилишганди.

8 декабр куни Маск AҚШнинг Калифорния штати Хиллсборо шаҳридаги вилласи сотилганидан кейин расман бошпанасиз қолгани ҳақида хабар бергандик.

Миллиардер кўчмас мулкни 32 миллион долларга сотган, харидорнинг исми номаълум. Шу билан бирга, вилла тадбиркорнинг «сўнгги уйи» бўлган.

6 ноябрь куни Маск Tesla 934 минг донадан ортиқ акциясини умумий қиймати қарийб 930 миллион долларга сотгани маълум бўлди. Aукцион якунлари бўйича компания акцияларининг қиймати ҳар бир қимматли қоғоз учун 1013,39 долларни ташкил қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг