Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

UZINFOCOM ва BePro келишув имзолади

UZINFOCOM ва BePro келишув имзолади

Фото: «Xabar.uz»

Ягона интегратор UZINFOCOM ва BePro дастурчилар маркази «Ўзбекистон Республикасида АКТни ривожлантиришга ихтисослаштирилган ташкилотлар иттифоқи»ни ташкил этиш тўғрисидаги келишувни имзоладилар.

Иттифоқнинг вазифалари:

  • Ҳамкорликдаги ҳукумат лойиҳаларида самарадорликка эришиш учун ресурсларни бирлаштириш;
  • Ўқув хоналаридан ҳамкорликда фойдаланиш;
  • Дастурий ва аппарат таъминоти лойиҳа синовлари натижаси билан ўзаро тажриба алмашиш;
  • Ҳукумат лойиҳаларида муҳандислик ресурслари ва технологик экспертизаларидан ҳамкорликда фойдаланишдан иборат.

«Бугунги кунда ахборот тизими – кўплаб йўналишларда дастурчилардан жуда юқори малакаларни талаб қилувчи аппарат-дастурий комплекс ҳисобланади. Масалан, «103 ахборот тизими» каби умумий лойиҳа эса ташкилотларимиздаги экспертиза яхши йўлга қўйилганлигини кўрсатди. Кеча-кундуз давомида дастурий ва аппарат таъминоти, алоқа воситалари, мобиль иловалар, компьютер тармоқлари, ахборот хавфсизлиги интеграцияси ишлашини таъминлаш вазифаси масъулиятли ҳисобланиб, юқори аҳамиятга эга. Дастурчилар ва муҳандислар жамоасининг уйғунлиги натижанинг муддати ва сифатига боғлиқ. Биз шу йўналишда ҳаракат қилиб, яна бир нечта йирик лойиҳалар билан ишламоқчимиз», – таъкидлади UZINFOCOM бош директори Эмиль Гимранов.

Фото: «Xabar.uz»

«Мазкур ҳужжат алоҳида ташкилот яратишни назарда тутмайди. Биз рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва жорий этишда ресурсларни бирлаштирамиз. Бундай кенг кўламли вазифаларни ҳал қилиш ахборот технологиялари соҳасида кўп йиллик тажрибага эга бўлган етакчи компанияларнинг улкан илмий-амалий салоҳияти, моддий-техник ресурсларини бирлаштиришни тақозо қилади. Ҳар қандай йирик лойиҳа синов тариқасида ишга туширилиб, ишлар натижасини баҳолаш учун алоҳида ресурслар ва гуруҳни талаб қилади. Ваҳоланки, янада юқори натижаларга ва умумий манфаатларга эришиш мақсадида ушбу лойиҳани ҳамкорлар билан «ривожлантириш» мумкин. Бундан ташқари, елкама-елка ишлаш, муқобил фикрлаш эса белгиланган мақсадларга эришишга янада ундайди», – дейди BePro бош директори Абдувоитжон Ғофуров.

Ҳамкорлик тўғрисидаги келишувнинг имзоланиши ҳамкорларнинг ўзлари ва қўшма IT-ечимлари ва хизматларини биргаликда тарғиб қилиш ҳамда янги йирик IT-лойиҳаларни амалга ошириш имконини беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг