Узун туманидаги ЙТҲда 8 ёшли бола қурбон бўлди

Жорий йилнинг 3 май куни соат 20:00ларда Сурхондарё вилояти, Узун тумани Ўзбекистон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4R-108В автомобиль йўлининг 9 км.да ҳайдовчи 1983 й.т. Д.Г. «Ласетти» русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдалар 2012 й.т. Р.Ш. ва 2013 й.т. Ш.Х.ларни уриб юбориб ЙТҲ содир этган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Натижада, пиёда 8 ёшли Р.Ш. кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган. Вояга етмаган пиёда 7 ёшли Ш.Х. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Узун тумани ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter