Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

V Миллий меҳмондўстлик мукофоти ғолиблари аниқланди

V Миллий меҳмондўстлик мукофоти ғолиблари аниқланди

2026 йил 14 феврал куни VII Hotel Business Forum 2026 доирасида туризм ва меҳмондўстлик соҳасида йил якунларини сарҳисоб қилувчи юбилей тадбир - V Миллий меҳмондўстлик мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Маросимни Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов очиб берди. У туризмни ривожлантириш учун касбий стандартларни доимий равишда ошириш, инновацияларни жорий этиш ва мамлакатнинг замонавий қиёфасини шакллантиришга қодир кадрларни тайёрлаш зарурлигини таъкидлади.

Мукофот 2021 йилдан буён Ўзбекистон меҳмонхоналар уюшмаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси кўмагида ўтказиб келинмоқда ва хизмат кўрсатиш маданиятини ривожлантириш, хизматлар сифатини ошириш ва мамлакатнинг замонавий сайёҳлик йўналиши сифатидаги имиджини мустаҳкамлашга қаратилган.

Бу йилги «Мукофот-2025» ўтган йилдаги ютуқ ва натижаларнинг ифодаси бўлди. Иштирокчилар географияси сезиларли даражада кенгайди - Қорақалпоғистон Республикасидан Фарғона водийсигача. Номинацияларда 210 та меҳмонхона иштирок этди, жами 305 та ариза топширилди ва ғолиблар TrustYou халқаро рейтинг агентлиги маълумотлари ва ҳакамлар ҳайъатининг баҳолари комбинацияси бўйича аниқланди.

Мукофотланганлар орасида «Тошкентдаги энг яхши бизнес-отел», «Энг яхши кичик меҳмонхона», «Энг яхши эко-отел» ва «Маданий мерос объекти ҳудудидаги энг яхши меҳмонхона» номинацияларида ғолиб бўлган InterContinental Tashkent, Frankfort Expo Hotel, Crowned Plaza Tashkent, Misgaron Hotel ва Mo‘venpick Hotel Samarand каби объектлар бор.

Бешинчи Миллий меҳмондўстлик мукофоти соҳа мутахассисларининг юқори профессионаллик даражасини ва Ўзбекистоннинг инновациялар, таълим ва инсоний ёндашув асосида туризмни барқарор ривожлантиришга интилишини яна бир бор тасдиқлади

Халқаро меҳмонхона брендлари Ўзбекистон меҳмонхона хизматлари бозорида ўз иштирокини фаол кенгайтирмоқда: 2026 йил 1 январ ҳолатига кўра, мамлакатда IHG, Accor, Wyndham, Radisson, Hilton ва Hyatt каби глобал тармоқлар муваффақиятли фаолият юритмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг