Вакцина фойдасизлигига ишонманг — ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг қайта юқиши эҳтимоли мавжудлигини инкор этмаган ҳолда ҳолда вакцина фойдасиз деган хаёлга бормасликка чақирди.
Live Q&A on #mentalhealth & #COVID19 with @mvankerkhove and Devora Kestel. #AskWHO https://t.co/VLc6a5X6K2
— World Health Organization (WHO) (@WHO) August 26, 2020
Бу ҳақда «Twitter»да ўтказилган онлайн-брифингда ЖССТ фавқулодда касалликлар техник гуруҳи раҳбари Мария Ван Керкхове баёнот берди.
«Бу (вируснинг қайта юқиши — таҳр.) биз вакцина учун қилаётган ишларни ўзгартирмайди. Одамлар бу билан вакцина бефойда деган хаёлга боришяпти. Аммо ундай эмас. Биз вакцина ишлаб чиқишда давом этамиз. Бу борада жуда яхши ўсишга эришдик... Вирус қайта юқиши ҳолатларини эҳтимол кўришимиз мумкин, аммо бизда одамларга касаллик юқишининг олдини оладиган усуллар бор», — деди Ван Керкхове.
ЖССТ расмийси Маргарет Ҳарриснинг маълум қилишича, COVID-19 га қарши вакциналар табиий иммунитетдан кўра барқарорроқ иммунитет ҳосил қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter