Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазирлар Маҳкамасининг регламенти ва аппарати тўғрисидаги низом тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг регламенти ва аппарати тўғрисидаги низом тасдиқланди

Фото:«Xabar.uz»

Ҳукумат қарорлари билан Вазирлар Маҳкамасининг регламенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг аппарати тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди. 

Мазкур ҳужжатлар Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш Аппаратнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Аппаратнинг устувор вазифалари ҳар йили Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиққан ҳолда ҳам белгиланади.

Вазирлар Маҳкамасига Бош вазир бошчилик қилади ва ўз фаолиятида Президент ва Олий Мажлис олдида жавобгардир.

Бош вазир давлат бошқаруви органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради ва юзага келган келишмовчиликлар бўйича келишилган қарорлар қабул қилади.

Вазирлар Маҳкамаси аппарати ва унинг таркибий бўлинмалари фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва жавобгарлиги, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартиби Ҳукумат қарорлари билан тасдиқланадиган низомлар билан белгиланади.

Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўз ишини Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган иш режалари асосида ташкил этади.

Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳисобланган ҳужжатлари қарорлар шаклида, тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича ҳужжатлари фармойишлар шаклида қабул қилинади.

Президент ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тадбиркорлик фаолиятига оид ҳужжатлари муҳокама қилиниши ва белгиланган тартибда тадбиркорлик фаолиятига таъсири баҳоланиши керак.

Президент ҳужжатлари лойиҳалари ҳамда келишиш учун Президент Администрациясига юборилган Ҳукумат ҳужжатлари лойиҳалари Ҳукумат томонидан ҳар ҳафта, ҳар ой ва ҳар чоракда батафсил ўрганилади.

Шунингдек, Регламентда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини келишиш, Вазирлар Маҳкамасига киритиш, қабул қилинган ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш, жўнатиш, эълон қилиш ва ижрочиларга етказиш тартиби белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг