Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазирлик Тошкентга қайтган талабалар сонини очиқлади

Вазирлик Тошкентга қайтган талабалар сонини очиқлади

7 февралдан таълим муассасалари анъанавий таълимга қайтиши хабар берилганди. 

Ҳудудлардан келиб таҳсил олаётган талабаларнинг жойлашиши Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тўлиқ назоратга олинган. Бу ҳақда вазирлик хабар берди. 

Шунингдек, талабаларга қулайлик яратиш, доимий яшаш ҳудудидан таълим муассасаларига исталган вақтда етиб келишларини мувофиқлаштириш мақсадида олий таълим муассасалари талабалар турар жойларида жадвал асосида тьюторлар жамоасидан иборат 24 соатлик навбатчилик ташкил этилган.

Бугунги кунга келиб, ҳудудлардан 36 738 нафар талаба Тошкент шаҳрига етиб келган. Уларнинг 10 032 нафари олий таълим муассасаларидаги талабалар турар жойларига, 18 204 нафари ижара хонадонларига, 8 502 нафари яқин қариндошлариникига жойлашган.

Бундан ташқари, талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш сектори томонидан ижара уй топишга қийналаётган талабалар муаммоларини бартараф қилиш учун маҳалла раислари ва ИИБ профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг