Велоспортчиларимиз Осиё чемпионатида 3 та олтин ва 5 та бронза медалга сазовор бўлишди

Самира Исмоилова.
Малайзияда велоспортнинг трек йўналиши бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Унда спортчиларимиз юқори натижаларни қайд этиб, 3 та олтин ва 5 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Ҳамюртимиз Самира Исмоилова мазкур мусобақа кашфиётларидан бирига айланди. Исмоилова турнир давомида 2 та олтин ва 2 та бронза медални қўлга киритишдан ташқари, яккалик таъқиб пойгаси дастуридаги ёшлар ўртасидаги Осиё ва жаҳон рекордини ўрнатди. Спортчимиз 3 000 метр масофани 3:46.800 дақиқада босиб ўтди.
Ғолиб ва совриндорлар:
Олтин медал:
- Катталар: Дмитрий Бочаров, скретч
- Ёшлар: Самира Исмоилова, омниум
- Ёшлар: Самира Исмоилова, яккалик таъқиб пойгаси (Осиё ва жаҳон рекорди)
Бронза медал:
- Ёшлар: Самира Исмоилова, очколар учун гуруҳ пойгаси
- Ёшлар: Самира Исмоилова ва Надежда Бартенева, жуфтлик медисон
- Катталар: Асал Ризаева ва Нафосат Қозиева, жуфтлик медисон
- Катталар: Нафосат Қозиева, омниум
- Катталар: Нафосат Қозиева, очколар учун гуруҳ пойгаси.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter