Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Виктор Орбан Венгрия бош вазирлигига 5-марта сайланди

Виктор Орбан Венгрия бош вазирлигига 5-марта сайланди

Фото: «Известия»

Виктор Орбан тўрт йилга Венгрия бош вазирлигига қайта сайланди. Мамлакат бир палатали парламентининг 133 нафар депутати уни ёқлаб, 27 нафари қарши овоз берди.

Орбан бешинчи марта Венгрия бош вазири этиб сайланди — 1998 йилдан 2002 йилгача ҳамда 2010 йилдан ҳозиргача мамлакат ҳукуматини бошқариб келяпти.

Ҳозирги сайлов расмиятчилик руҳида ўтди, негаки, Орбаннинг «ФИДЕС — Венгрия фуқаролар иттифоқи» партияси аъзолари парламентда аксариятни ташкил этгани боис ғолиблик деярли нақд эди. Орбаннинг партияси ва ҳамкор партия — христиан-демократлар аъзолари Венгрия Давлат йиғини (парламент)даги 199 ўриндан 135 тасини банд этишган.

Жорий йилнинг 31 май куни Виктор Орбан 59 ёшини қаршилайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг