Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Винисиус маоши Мбаппеникидан юқори бўлишини истамоқда

Винисиус маоши Мбаппеникидан юқори бўлишини истамоқда

Фото: Reuters

Бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор ва «Реал Мадрид» шартномани узайтириш борасида музокараларни давом эттирмоқда, деб хабар берди AS нашри.

Футболчи агенти орқали клубга маълум қилишича, у йилига 20 млн евро (солиқ ушланганидан кейин) маош олмоқчи. Винисиуснинг ҳозирги маоши йилига €15 млн — Килиан Мбаппеники билан бир хил. Хабарга кўра, «Реал» раҳбарияти Винисиусга Мбаппега қараганда юқори маош тўлашга тайёр эмас.

Аввалроқ Саудия клубларидан бири Винисиусга 1 млрд евролик беш йиллик шартнома таклиф қилгани ҳақида хабар тарқалганди, аммо кейинчалик араблар шаштларидан тушишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг