Висола топилди: у соғ-саломат

Интернет ОАВ ва ижтимоий тармоқларда бедарак йўқолгани айтилиб, қидирилаётган тошкентлик 14 ёшли Висола Ғофурова топилди: у соғ-саломат, айни пайтда оиласи бағрида.
Шу йилнинг 29 ноябрида Тошкент шаҳрида йўқолиб қолгани билдирилган Висола Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги қариндошлариникида экан. Бундан қизнинг ота-онаси бехабар бўлишган, улар аввалига ўзлари қидиришган, натижа чиқмагач, ички ишлар идораларига мурожаат қилишган.
Қизнинг дараги чиқишида ички ишлар идоралари ходимлари, шунингдек, ўзганинг ташвишига эътиборсиз бўлмаган юртдошларимизнинг алоҳида ҳиссаси бор.
Келес шаҳридаги мактаб ўқучиси Висола Ғофурова 29 ноябрда соат тахминан 12ларда Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманида яшовчи қариндошлари уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter