Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Франкфуртда иккинчи жаҳон урушидан қолган бомба портлатилди (видео)

Франкфуртда иккинчи жаҳон урушидан қолган бомба портлатилди (видео)

Фото: «Bild»

Германиянинг Франкфурт шаҳрида иккинчи жаҳон урушидан қолган бомба портлатилди. Майн дарёси тубида бомба топилгандан сўнг аввал ён-атрофдаги уйлардан 600 киши эвакуация қилинди.

Сўнгра мутахассислар бомбани портлатишга киришдилар. Режага кўра портлаш якшанба куни, сув тагида амалга оширилди.

Полиция томонидан хабар қилинишича, бомба энди шаҳарга хавф солмайди. Ундан ҳеч нарса қолмаган. Бу бомба иккинчи жаҳон уруши вақтида Америка ҳарбийлари томонидан ташланган бўлиб, ўша вақтда портламай қолган.

250 килограммлик бомба қутқарувчилар сув остида ўтказаётган дайвинг машғулоти вақтида топилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг