Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлови

14-август куни Way II компанияси 2025-йил 30-июнгача Akfa Aluminium Group’га сармоя киритган ҳамкорларига иккинчи дивиденд тўловини амалга оширади.
Бугунги кунда Ўзбекистонда тобора кўпроқ одамлар ўз маблағларини хавфсиз усулда сармоя қилиб, даромадини оширишга интилаётгани кузатилмоқда. Шу каби имкониятлардан бири – Way II, мамлакатдаги энг йирик саноат лойиҳаларидан бири бўлган Akfa Aluminium Group ҳиссадори бўлиш имкониятини тақдим этувчи компания.
3-март 2025-йилда Way II ўз инвесторларига биринчи дивиденд тўловини амалга ошириб, компаниянинг молиявий барқарорлиги ва самарадорлигини амалда исботлади. Дивиденд тўловлари Way II’нинг бизнес модели ҳақиқий даромад келтираётганини ва ўз мажбуриятларига қатъий амал қилаётганини кўрсатди. Шундан сўнг янги инвесторлар сонида табиий ўсиш кузатилмоқда, бу эса компанияга бўлган ишончнинг юқорилиги ва реал инвестиция воситаларига қизиқишнинг ортаётганини тасдиқлайди.
Akfa Aluminium Group 21 йиллик муваффақиятли фаолияти давомида Ўзбекистон, МДҲ, Европа ва Шимолий Америка бозорларида қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ишончли ҳамкор сифатида танилган. 2024-йилда компания сезиларли ўсишга эришди, жумладан, маҳсулот экспорти 45% га ошди.
Way II’да инвестиция афзалликлари
Йилнинг биринчи ярми учун дивидендлар ҳисобида ўтган молиявий йил кўрсаткичлари асос қилиб олинди, чунки бу оралиқ тўлов ҳисобланади. 2025-йил якуний дивиденд миқдори 31-декабрга қадар Akfa Aluminium’нинг реал фойда кўрсаткичлари ва аудиторлик ҳисоботига асосланиб янгиланади.
2025-йил биринчи ярим йиллиги учун дивиденд даромади 13,61% йиллик бўлди. Ушбу фоиз валюта курси фарқидан зарар кўрмаслик учун индексация асосида ҳисобланган. Бу эса Way II инвестицияларини нақд пул ёки оддий банк омонатларига қараганда анча жозибадор қилади.
Way II молиявий маҳсулотларига киритилган активлар нафақат қийматини сақлаб қолади, балки мунтазам тўловлар орқали барқарор ўсишни ҳам таъминлайди. Бу инвесторлар учун капитални ҳимоя қилиш ва узоқ муддатли қўшимча даромад манбаи ҳисобланади.
Бундан ташқари, Way II маҳсулотлари Islamic Finance Consulting Board томонидан сертификатланган ва Ислом молияси тамойилларига тўлиқ мос — яъни тақиқланган соҳаларга сармоя киритилмайди.
Akfa Aluminium Group’га қандай инвестиция қилиш мумкин?
Инвесторлар компания офисига ташриф буюришлари ёки WAY INVEST мобил иловасидан фойдаланишлари мумкин.
Минимал сармоя миқдори — 14,3 миллион сўм (тахминан 1 100 АҚШ доллари) бўлиб, бу имконият кенг омма учун очиқ. Прогноз қилинган йиллик даромад — 10–15% бўлиб, у ҳам долларда ҳисобланади.
Валюта хавфларидан ҳимоя қилиш тизими мавжуд: маблағ сўмда киритилгандан сўнг, дарҳол долларга индексация қилинади ва прогноз қилинган фойда ҳам долларда белгиланади.
Манзил: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, 2/1-уй
Телефон: (+998) 78−555−55−55
Сайт: waygroup.uz
Instagram: @way_ll_group
Facebook: @Way ll Group
Telegram: @wayllgroup
Twitter: @way_ll_group
LinkedIn: @wayllgroup
YouTube: @Way_ll_Group
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter