Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

WBC раҳбари Тайсон ва Жонснинг саломатлигидан хавотирда

WBC раҳбари Тайсон ва Жонснинг саломатлигидан хавотирда

Фото: «Fightnews»

Жаҳон бокс кенгаши (WBC) раҳбари Маурисио Сулаймон сентябрь ойида кўргазмали жанг ўтказиш учун рингга кўтариладиган Майк Тайсон ва Рой Жонсларнинг саломатлигидан хавотирда.

«Fightnews» ёзишича, Сулаймон бокс афсоналари жангни шлемларда ва оғир қўлқопларда ўтказишини истаяпти.

«Кўргазмали жанг 12 сентябрга (Калифорния, Лос-Анжелес) белгиланган. 8 раундли жанг шлемларсиз ва 12 унцияли қўлқопларда ўтади. Шунисидан ташвишдаман. Тайсон ва Жонс боксчилар спаррингда киядиган шлемларда ва 16, балки 18-унцияли қўлқопларда жанг ўтказиши керак. Бу хайрия ивентининг қадри жуда баланд, мақсад — спорт мухлисларининг кўнглини кўтариш. Шунинг учун ҳам WBC унинг ўтишини тўлиқ қўллаб-қувватлайди, бироқ, такрорлайман, жангчиларнинг хавфсизлигига бефарқ қараш ярамайди», — деди Маурисио Сулаймон.

Ташкилот раҳбари Калифорния атлетика комиссияси Тайсон ва Жонснинг жанггача ва жанг пайтидаги хавфсизлигини таъминлашига ишонч билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Майк Тайсон рақибини нокаутга учратишга ваъда берган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг