Windows тизимидаги носозликлар дунё бўйлаб банклар, ОАВ, аэропортлар фаолиятига таъсир қилди
Windows компютер тизимларидаги носозликлар глобал миқёсда банклар, ОАВ, аэропортлар фаолиятига таъсир қилди, деб хабар берди BBC.
Айниқса, Австралия IT-сервисларидаги жиддий узилишлар оқибатида авиапарвозлар бекор қилинган, супермаркетлар кассаларида тартибсизликлар юзага келган, жонли эфирлар тўхтаб қолган. Шунингдек, Амстердам, Лос-Анжелес, Атланта ва бошқа шаҳарлар аэропортлари парвозларни бекор қилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Аксарият компаниялар бу ҳолатни Windowsдаги носозлик билан боғлашмоқда. Microsoft матбуот хизмати компания «муаммони ўрганаётганини» маълум қилди. Кейинроқ Microsoft кўп сервисларга уланиш тиклангани ҳақида баёнот берди.
Компания узилишларга Microsoft Azure булутли сервисидаги носозлик сабаб бўлганини маълум қилди. Қатор оммавий ахборот воситалари эса узилишлар CrowdStrike антивируси янгиланиши оқибатида келиб чиққанини ёзмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter