Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқ банкининг Марғилон филиали биноси фойдаланишга топширилди

Халқ банкининг Марғилон филиали биноси фойдаланишга топширилди

Фото: Банк ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг 23 март куни «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан аҳоли ва тадбиркорларга банк хизматларини кўрсатиш бўйича бир қатор қулайликлар яратиш белгиланган.

Банк томонидан аҳолига банк хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш ва мижозларга қулайликлар яратиш мақсадида, сўнгги йилларда республикадаги мавжуд барча туман ва шаҳар филиалларини замонавий қиёфада, тўлиқ қайта таъмирланиб, «Банк хизматлари марказлари» ташкил этилмоқда.

Фото: Банк ахборот хизмати

Мисол учун яқинда мазкур қарор доирасида акциядорлик тижорат Халқ банкнинг Марғилон филиали янгидан қўрилиб, фойдаланишга топширилди.

Фото: Банк ахборот хизмати

Айтиш лозимки, Халқ банкининг Марғилон филиалида авваллари жисмоний шахсларга икки нафар ва юридик шахсларга эса бир нафар ходим хизмат кўрсатган бўлса, янги бино фойдаланишга топширилгач жисмоний шахсларга олти нафар, юридик шахсларга уч нафар ходим хизмат кўрсатмоқда. Бу эса кўрсатилаётган банк хизматлари тури ва сифатига ўзининг ижобий таъсирини ўтказмоқда.

Масалан, илгари филиал томонидан бир кунда ўртача 150-160 мижоз қабул қилинган бўлса, бугунги кунда кунига 300 дан ортиқ мижозга замонавий банк хизматлари кўрсатилмоқда. Бунинг натижасида навбат кутишларнинг олди олинди.

Маълумот учун айтадиган бўлсак, Халқ банки томонидан қарор ижроси доирасида 117 та филиалда «Банк хизматлари марказлари» фаолияти тўлиқ ташкил этилди. Қолган филиалларни ҳам фронт ва бек офисга ажратиш бўйича режа-график тасдиқланиб, унга асосан жорий йил якунига қадар яна 27 та филиалда ушбу хизматлар ташкил этилиши режалаштирилган.

Шунингдек, банк филиалларида «RECEPTION»  фаолияти йўлга қўйилиб, мижозларга банк хизмати бўйича дастлабки маълумотлар берадиган 195 та маслаҳатчи лавозими ташкил этилди.

Банк ахборот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг