Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқ таълими вазирига ўринбосар тайинланди

Халқ таълими вазирига ўринбосар тайинланди

Фото:«Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг 20 май куни Халқ таълими вазири ўринбосарини тайинлади.

Президент қарорига кўра, Темуржон Комилов Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимини эгаллаган. У халқ таълими соҳасида молиявий-иқтисодий масалаларга масъул ҳисобланади.

Темуржон Комилов халқаро иқтисодий муносабатлар йўналиши бўйича Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида 2004 йил бакалаврият ва 2006 йили магистратурани тамомлаган. 2005-2017 йилларда давлат органларида фаолият юритган.

2017 йилдан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасида ишлаб келган. 2018 йилда у Ҳисоб палатасининг Бюджет тизими бюджетлари шакллантирилиши ва харажат қисми ижро этилишини назорат қилиш шўъбаси бош инспектори лавозимида ишлаб келган.

Темуржон Комилов аввалги ўринбосар Отабек Назировнинг ўрнини эгаллади. Отабек Назиров 2019 йил январь ойида Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг