Халқаро турнирда Ўзбекистон Канадани енгди

Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси Испаниядаги халқаро турнирда иштирок этмоқда.
Бугун ўтказилган 2-турда Ислом Исмоилов шогирдлари Канада U-17 жамоасига қарши ўйнади. Асосий вақтда дуранг (2:2) қайд этилди, пеналтилар сериясида бизникилар аниқроқ тепишди — 6:5.
Ўзбекистон U-17 жамоасининг голларига (асосий вақт) Абдусамад Саидов ва Садриддин Ҳасанов муаллифлик қилди.
Мусобақада Марокаш ва Англия ўсмирлар жамоалари ҳам иштирок этяпти. Биринчи турда жамоамиз Англияга енгилган эди (1:3).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter