Халқаро йўналишлардаги автобус қатновлари вақтинчалик тўхтатилди

Айни кунларда қўшни Қозоғистон Республикаси ва Россия Федерациясида кузатилаётган кучли совуқ туфайли Ўзбекистондан халқаро йўналишлардаги мунтазам автобус қатновлари вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.
Хабарда айтилишича, йўллардаги музламалар сабаб автотранспорт воситаларида техник носозликлар келиб чиқиши натижасида йўловчилар қийин вазиятларга тушиб қолиш ҳолатлари кузатилмоқда.
«Ноқулай об-ҳаво шароитини инобатга олиб, йўловчи ташувлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасидан халқаро йўналишларда амалга оширилувчи мунтазам автобус қатновлари жорий йил 13 январдан вақтинчалик тўхтатилди», – дейилади Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter