Хамзат Чимаев UFC рекордини ўрнатди
Асли Чеченистонда туғилган, ҳозирда Швецияда истиқомат қилаётган аралаш жанг курашчиси (ММА) Хамзат Чимаев 10 кун ичида эришган ғалабалари сони бўйича UFC рекордини ўрнатди.
UFC Fight Night 178 (UFC Vegas 11) мусобақасида спортчи рақиби Жеральд Миршертни 17 сонияда нокаутга учратди.
«10 кун ичида иккита ғалаба — бу UFC учун янги рекорд (саккизталик мусобақалар бундан мустасно). Биринчи ва иккинчи жанги учун ҳам бонус сифатида 50 минг доллар олган», — деб ёзади «Спорт-Экспресс» 20 сентябрь куни.
Нашрнинг таъкидлашича, Чимаев 2013 йилда Чеченистондан Швецияга кўчиб ўтгандан сўнг MMA билан шуғуллана бошлаган.
26 июль куни Чимаев БААда UFC мусобақасида британиялик Рис Макки устидан ғалаба қозонганди. Ўшанда жангчи рақибини уч дақиқада «бирёқли қилган». Жанг техник нокаут билан якунланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter