Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хатирчи ҳокимининг биринчи ўринбосари суд қилинади

Хатирчи ҳокимининг биринчи ўринбосари суд қилинади

Хатирчи тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Воҳид Авлонов лавозимидан четлатилиб, унинг иши судга оширилди.

Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Воҳид Авлонов 2021 йил 25 ноябрдан лавозимидан четлатилган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, Хатирчи тумани ҳокимининг биринчи ўринбосарини айблаш ҳақидаги жиноят иши (Жиноят кодексининг 205 ва 209-моддалар) 30 ноябрь куни айблов хулосаси билан мазмунан кўриб чиқишлик учун судга юборилган.

Бундан англашиладики, у ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳамда мансаб сохтакорлигида айбланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг