Хавфли жиноятда айбланган шахс Полшадан олиб келинди

Ўзбекистонда жиноят содир этгани учун халқаро қидирувга берилган A.A Полшадан мамлакатимизга экстрадиция қилинди.
Ўзбекистон Интерпол Миллий марказий бюроси, мамлакатимиз элчихонаси ва Полшанинг тегишли идоралари ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар натижасида халқаро қидирувда бўлган фуқаро A.A мазкур мамлакат ҳудудида қўлга олинди ва юртимизга қайтарилди.
A.A. Интерполнинг қизил циркуляри орқали қидирувга берилган бўлиб, у Ўзбекистон ҳудудида фирибгарлик содир этганликда айбланмоқда.
"Қонун олдида ҳамма тенг. Жиноят содир этган ҳар қандай шахс албатта жавобгарликка тортилади. Ўзбекистон элчихонаси барча фуқароларни қаерда бўлишларидан қатъий назар қонун-қоидаларга риоя қилишга чақиради", – дейилади Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси эълон қилинган хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter