Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хавфли саратоннинг эрта белгиси аниқланди

Хавфли саратоннинг эрта белгиси аниқланди

Фото: «Bloglovin.com»

АҚШда Майо клиникаси гастроэнтерологи Майкл Уоллес одатда сездирмасдан ривожланиб, касалликка ташхис қўйилгунга қадар метастаз бера бошлайдиган ошқозоности безидаги ўта хавфли саратоннинг эрта аломатини маълум қилди. Бу ҳақда «MedicalXpress» пресс-релизида хабар берилган.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, қандли диабет хавотирли белги ҳисобланади. У тана вазни меъёрда ёки кам бўлганда, шунингдек, саратон касалликлари хавфи юқори бўлган кишиларда, масалан, кексаларда ёки тамаки истеъмол қилувчиларда кузатилади.

Бундан ташқари, охирги пайтларда ошқозоности бези саратонини эрта аниқлаш ва даволашнинг янги усуллари пайдо бўлди. МРТ ёрдамида ўсманинг ривожланиш эҳтимолини оширувчи аъзонинг ичидаги кистанинг суюқликка тўлганини аниқлаш мумкин. Шунингдек, саратон маркерини аниқлаш учун без ишлаб чиқарадиган ҳазм қилувчи ширадан ёки ахлатдан намуна олса бўлади.

Ингичка игнали биопсия ўсимта ҳужайраларида генетик кетма-кетликни ўрганиш ҳамда бошқа усуллар ёрдам бермаган тақдирда ўсимтани даволашга қаратилган яхшироқ дорини аниқлаш учун зарарли тўқимадан етарлича биологик материал олиш имконини беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг