Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой АҚШнинг «Тайванга кўмак» ҳақидаги ҳужжатига кескин қарши чиқди

Хитой АҚШнинг «Тайванга кўмак» ҳақидаги ҳужжатига кескин қарши чиқди

Хитой Тайванни ўз ичига олган АҚШ ҳукуматининг ташқи ёрдам тўғрисидаги қонун лойиҳасининг мазмунига кескин қарши чиқди.

«АҚШ Конгрессининг тегишли қонун лойиҳасининг Тайванни ўз ичига олган бандлари «ягона Хитой» тамойили ва учта Хитой — АҚШ қўшма коммуникелари қоидаларини жиддий равишда бузади, Тайваннинг мустақиллик тарафдори бўлмиш кучларга нотўғри хабар юборади ва биз бунга қатъиян қаршимиз», — дейди Хитой Давлат кенгашининг Тайван ишлари бўйича бошқармаси матбуот котиби Чжу Фенглян.

Мавзуга доир: АҚШ сенати Украина, Исроил ва Тайванга молиявий ёрдам пакетини маъқуллади 

Унинг таъкидлашича, Хитой Қўшма Штатларни «Тайван мустақиллигини қўллаб-қувватламаслик ва Тайванни ҳар қандай йўл билан қуроллантиришни тўхтатиш ҳақидаги ваъдасини бажариш учун реал чора кўришга» чақирмоқда.

Маълумот учун, Хитой ҳукумати ва Тайван ўртасидаги расмий муносабатлар 1949 йилда, Хитой Коммунистик партияси билан бўлган фуқаролар урушида мағлубиятга учраган Чан Кайше бошчилигидаги гоминдан қўшинлари Тайванга кўчиб ўтганидан сўнг бузилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг