Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой билан ҳамкорликда чолғу асбоблари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Хитой билан ҳамкорликда чолғу асбоблари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган «Хитой Маданияти кунлари» доирасида Хитой Халқ Республикаси маданият ва туризм вазири Ху Хепин билан учрашув ташкил этилди. Музокаралар чоғида Хитой билан ҳамкорликда замонавий ва миллий чолғу асбобларини ишлаб чиқарувчи корхона фаолиятини йўлга қўйиш ва «Фарҳод ва ширин» достони асосида бадиий лойиҳа яратишга келишиб олинди.

Ўтган йилнинг сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммити доирасида «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан Хитой Халқ Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ўртасида 2022-2025 йилларга мўлжалланган маданий Алмашинув дастури имзоланган эди.

Жорий йилнинг май ойида эса Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрининг Пекин шаҳрига гастрол сафари уюштирилди. Куни кеча пойтахтимизда «Марказий Осиё ва Хитой халқлари маданияти ва санъати» йили доирасида Хитойнинг Шандун провинцияси ва Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳаёти, урф-одатлари, табиат манзаралари акс эттирилган фотосуратларни ўзида жамлаган кўргазма ўз ишини бошлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг