Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой компанияси Ўзбекистонда табиий бойликларни қазиб олишда ҳамкорликка қизиқиш билдирди

Хитой компанияси Ўзбекистонда табиий бойликларни қазиб олишда ҳамкорликка қизиқиш билдирди

Хитой компанияси билан табиий бойликларни қазиб олишга келишилди. Бундан аввал ушбу компания билан Гонконгга авиақатнов қўйиш ва авиация академияси масалалари муҳокама этилган эди.

Тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари Урал Юсупов "JDB Group Limited" компанияси раисининг ўринбосари Чан Ман Ин билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув давомида томонлар Ўзбекистонда хорижий инвесторлар, ер қаъри фойдаланувчилари ва тадбиркорларга яратилаётган шарт-шароитлар, шунингдек, компания вакиллари ҳудудларга ташриф буюриб, истиқболли майдонларни жойига чиққан ҳолда ўрганишлари юзасидан фикр алмашдилар.

Шу билан бирга, компания вакиллари билан англашув меморандуми имзоланиб, истиқболли майдонларни ўзлаштиришда ҳамкорлик қилишга келишилди.

Эслатамиз, 12 август куни транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев "JDB Group Limited" компанияси раисининг ўринбосари билан Гонконг ва Ўзбекистон ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйиш ҳамда Ўзбекистонда халқаро авиация академиясини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг