Хитой полигонида Тайван ҳукумат биноларининг макетлари аниқланди

Хитой полигонида Тайван ҳукумат биноларининг макетлари аниқланди. Объект Хитойнинг энг йирик Чжужихэ полигонида жойлашган.
Сунъий йўлдош тасвирларига кўра, 2020 йилдан бери макет деярли уч баравар катталашди. «Асосий миллий муаммолар жамғармаси» таҳлил маркази қайд этишича, яқинда полигонда Тайван парламенти биносининг модели қуриб битказилган.
Тахминларга кўра, ҳарбийлар бу ерда президент саройи учун жангларни тақлид қилиб, машқлар ўтказишяпти. Япон экспертларининг фикрича, бундай иншоотлардан «душманни бошсиз қолдириш» амалиёти учун машғулотларда фойдаланилади. Мақсад — уруш юз берган тақдирда Тайван раҳбариятини тезда қўлга олиш.
Чжужихэ Тайван амалиёти учун ягона полигон эмас. 2024 йилда Хитойнинг Алашан тумани чўлида Тайван транспорт тугунлари макети қурилган полигон борлиги маълум бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter