Хитой ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келади
Хитой ташқи ишлар вазири Ван И 19-22 ноябр кунлари Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистонга келади.
Бу ҳақда ОАВ Хитой Ташқи ишлар вазирлигига асосланиб маълум қилди.
Ташриф Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жеэнбек Кулубаев, Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов ва Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддиннинг таклифига биноан ташкил этилган.
“Ван И 19-22 ноябр кунлари ушбу уч давлатга ташриф буюради ва уларнинг ҳар бир ташқи ишлар вазирлари билан стратегик мулоқотлар ўтказади”, дейилади баёнотда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter