Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой Тайван масаласида «охиригача курашишини» эълон қилди

Хитой Тайван масаласида «охиригача курашишини» эълон қилди

Хитой мудофаа вазири Вей Фенхе Сингапурда бўлиб ўтган Шангри-Ла мулоқоти хавфсизлик конференциясида агар кимдир Тайванни «материк»(ХХР)дан ажратишга уринса, Хитой Халқ озодлик армияси «охиригача курашишини» айтди.

Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда. 

«Агар кимдир Тайванни Хитойдан ажратишга ҳаракат қилса, биз охиригача курашамиз. Нима бўлганда ҳам мақсадимизга эришамиз ва охиригача борамиз. Бу Хитой учун ягона танлов», — деди Вей Фенге.

Шу билан бирга, Хитой мудофаа вазирлиги раҳбари АҚШнинг Ҳинд-Тинч океани стратегияси бир давлатга қарши қаратилганини айтди. Вазир бу давлат Хитой эканига ишора қилган.

Аввалроқ, Хитой томони Тайван учун керак бўлса жанг қилишга тайёрлигини айтган. 

Бир неча кун аввал ХХР ҳарбий-ҳаво кучларининг 30 та жанговар самолёти Тайван ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳудудига учиб кирган. АҚШ Хитой ҳужум қилган тақдирда, Тайванни ҳимоя қилиш учун қуролли кучларини қўллашга шайлигини билдирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг