Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда блогерлик фаолияти чекланди — махсус малака талаб қилинади

Хитойда блогерлик фаолияти чекланди — махсус малака талаб қилинади

фото:https://barlamantoday.com/

Хитойда ижтимоий тармоқлар блогерлари учун янги қонун кучга кирди. Унга кўра, тиббиёт, ҳуқуқ, таълим ва молия каби соҳаларда контент жойлаштиришни хоҳлаган таъсир ўтказувчилар яъни блогер, инфлюенсерлар аввал махсус малакага эга эканликларини тасдиқлашлари шарт, деб хабар бермоқда IOL нашри.

Қонун Хитой киберхавфсизлик бошқармаси (CAC) томонидан интернетдаги нотўғри маълумотларга қарши кенг кўламли ҳаракатлар доирасида қабул қилинган.

Эндиликда Douyin, Bilibili ва Weibo каби йирик платформалар блогерларнинг маълумотларини текшириш, манбаларни кўрсатиш ва иқтибосларни тўғри бериш учун масъул бўлади. Шунингдек, ижодкорлар контентларида маълумот тадқиқотларга таянилганми ёки сунъий интеллект орқали яратилганми, аниқ белгилашлари лозим.

Қонун озиқ-овқат, тиббий қўшимчалар ва хизматларга оид яширин рекламаларни тақиқлайди. Платформалар эса жамоат саломатлиги ва молиявий хавфсизликка таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ёлғон маълумотларнинг олдини олиш учун назоратни кучайтиради, қоидаларни бажармаганлар жаримага тортилади.

Бу тартибнинг асосий мақсади — «ижтимоий таъсири юқори соҳаларда ишончли маълумот айланишини таъминлаш», деб таъкидлади CAC.

Шу билан бирга, экспертлар янги қонунни икки хил баҳоламоқда: айримлар буни дезинформацияга қарши мантиқий чора деб ҳисобласа, бошқалар эркин фикр ва мустақил овозларни чеклаш хавфини кўришмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг