Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда оиласи хорижда яшовчи амалдорлар устидан назорат кучайтирилди

Хитойда оиласи хорижда яшовчи амалдорлар устидан назорат кучайтирилди

Фото: Global Look Press

Хитой ҳукумати коррупцияга қарши кураш доирасида давлат хизматчилари учун янги чекловларни жорий этди. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар берди.

Унга кўра, давлат идоралари, йирик корхоналар ва қуролли кучлардаги амалдорлар устидан назорат кучайтирилади. Хусусан, амалдорнинг оила аъзолари чет элда яшаса, у ўзи ҳақидаги барча маълумотларни доимий равишда янгилаб туриши шарт.

Текширув натижасида бундай амалдорлар коррупция хавфи сабабли пастроқ ва камроқ аҳамиятга эга лавозимларга туширилиши мумкин.

Бу чоралар Пекиннинг давлат бошқарувида шаффофликни ошириш ва хорижий таъсирларнинг олдини олишга қаратилган кенг кўламли кампаниясининг бир қисми ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг