Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойдаги бутун бошли шаҳар ковид-карантинга олинди

Хитойдаги бутун бошли шаҳар ковид-карантинга олинди

Фото: «Синьхуа»

Хитой шимоли-ғарбидаги Ганьсу провинциясининг маъмурий маркази — Ланьчжоу шаҳри ёпиқ бошқарув шаклига ўтказилди. Бу ҳақда «Синьхуа» ахборот агентлиги хабар берди.

Шаҳар маъмурияти берган маълумотга кўра, ҳар бир тураржой мажмуасида биттадан кириш-чиқиш жойи қолдирилади. Шаҳар аҳолисининг ҳаракатланиши, истисноли ҳолатларни соқит қилганда, тўлиқ назорат қилинади.

Айни пайтда Ланьчжоуда коронавирус бўйича тест олишнинг умумшаҳар учинчи босқичи ўтказилмоқда.

Мактаб ва боғчалардаги одатий таълим тўхтатилган. Олий ва ўрта таълим муассасалари ёпиқ турдаги бошқарувга ўтказилган.

Чекловлардан мақсад — ковид инфекцияси тарқаб кетишининг олдини олиш. Ганьсуда 18 октябрдан 25 октябргача 51 кишида коронавирус аниқланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг