Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойлик аёл қамоққа тушмаслик учун тўрт йилда уч фарзандни дунёга келтирди

Хитойлик аёл қамоққа тушмаслик учун тўрт йилда уч фарзандни дунёга келтирди

«Кеча, бугун, эртага» (1963) филмидан кадр.

Хитойлик аёл қамоққа тушмаслик учун тўрт йилда уч фарзандни дунёга келтирди.

Чэн Хун (исми ўзгартирилган) фирибгарликда айбланиб, 2020 йил декабрида беш йил қамоқ жазоси тайинланган, деб хабар берди South China Morning Post. Бироқ қамашмади, чунки у ҳомиладор эди. Аёл ўтган тўрт йилда уч марта фарзандли бўлди.

Хитойда оғир касаллар, ҳомиладор ва боласи эмизикли ёшдаги аёллар ҳамда мустақил яшай олмайдиганларга жазони вақтинча қамоқдан ташқарида ўташга рухсат берилади.

Нашр ёзишича, Чэн яна судга чақирилган.

Мавзуга қизиққанлар Софи Лорен бош ролни ўйнаган «Кеча, бугун, эртага» (1963) филмини томоша қилишлари мумкин. Чэн Хун бу филмни кўргани ва таъсирлангани аниқ, аммо Софи Лоренга етишига пича бор.

Яқинда «Эгрилик сари» сериалидан илҳомланган ҳиндистонлик икки ўқитувчи яширин нарколаборатория очгани ҳақида хабар бергандик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг