Хитойнинг Чэнду шаҳрида XII Бутунжаҳон ўйинлари бошланди

Хитойнинг Чэнду шаҳрида XII Бутунжаҳон ўйинлари тантанали равишда очилди.
Бутунжаҳон ўйинлари 1981 йилдан бошланган, худди Олимпия ўйинлари каби, ҳар тўрт йилда бир марта ўтказилади. Бу мусобақаларда қатнашчилар Олимпия ўйинлари дастурига киритилмаган тайбокс, боулинг, сквош, билярд, арқон тортиш ва бошқа кўплаб спорт турларида ғолиблик учун курашадилар.
Чэнду мезбонлик қилаётган ўйинлар 7–17 август кунлари ўтказилиб, атлетлар 60 га яқин спорт турида беллашади. Мусобақа тафсилотлари ушбу сайтда.
Ўзбекистонлик спортчилар ҳам мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилиш учун Хитойга етиб боришган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter