Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойнинг энг йирик хусусий компаниялари рейтинги эълон қилинди

Хитойнинг энг йирик хусусий компаниялари рейтинги эълон қилинди

Фото: «Акчабар»

«Huawei» Хитойдаги хусусий компаниялар орасида энг йириги сифатида эътироф этилди. Бу ҳақда Бутунхитой саноат ва савдо федерацияси маълум қилди.

Топ-500 лик рейтингига хусусий компаниялар киритилмаган.

«Huawei» операцион даромадлари 2020 йилда 891,3 млрд. юан ($137,9 млрд.)ни ташкил этди.

Онлайн савдо билан шуғулланувчи «JD​​​.com» иккинчи ўринда — 768,6 млрд. юан ($118,9 млрд., 2020 йил).

Учинчи ўринда «Hengli Group» компанияси (текстиль, нефт-кимё) — 695,3 млрд. юан ($106,6 млрд.).

Етакчи бешликка «Zhengwei International Group» ($106 млрд.) ва «Alibaba Group» ($100 млрд.) ҳам кирди.

Хитойда ҳар бирининг активлари 100 млрд. юан ($15,4 млрд.)дан юқори бўлган компаниялар сони 98 тага етди, бу бир йил олдингидан 18 тага кўпдир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг