Холмўмин Ёдгоров Судьялар олий кенгаши раислигига қайта сайланди

Холмўмин Ёдгоров Судьялар олий кенгаши раиси лавозимига қайта сайланди.
Жорий йилнинг 11 август куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.
Кенгаш мажлисида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раисини сайлаш масаласи кўриб чиқилди.
Олий Мажлис Сенати Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Холмўмин Ёдгоровни Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси лавозимига сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Шунингдек, мажлисда ўтган беш йил давомида Судьялар олий кенгаши томонидан мамлакатимизда суд ҳокимиятининг нуфузи ва самарадорлигини ошириш мақсадида амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter