Хоразм маҳсулотларини Каспий денгизигача ташиш харажатлари 100 фоиз қоплаб берилади
Хоразмда келгуси беш йилда экспорт 2,5 баробарга ортиб, йиллик 500 миллион долларга етказилиши кутилмоқда. Бу хақда вилоятга сайловолди ташрифи билан келган Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
«2016 йилга нисбатан мато ва тайёр тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш 10 баробарга ошган бўлса, 2026 йилгача яна камида 5 баробарга оширилиши кутилмоқда.
Бунинг учун, яқинда Туркманистон билан Шовотда чегараолди савдо зонасини ташкил этиш ва чегара-ўтказув пунктини очиш бўйича келишувга эришдик.
Натижада, Ашхободгача масофа 400 километрга, транспорт харажатлари 1,5 марта қисқаради.
Шунингдек, вилоятда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни экспорт қилишда, Каспий денгизигача бўлган транспорт харажатлари 100 фоиз қоплаб берилади», - деди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter