Хоразмда электр тармоғида авария юз берди
Соат 12:15 да Хоразм вилоятида юз бераётган кучли ёмғир оқибатида 6-10 кВли 41 та электр узатиш тармоғи 78 МВт қувват билан авариявий ўчган.
Бунинг натижасида Ҳазорасп, Боғот, Хонқа, Қўшкўпир ва Янгиариқ туманлари истеъмолчилари қисман (12 минг 500 та) ва кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан узилган.
Қайд этилишича, ҳозирги вақтда ноқулай об-ҳаво (кучли ёмғир ва шамол) шароитига қарамай, махсус бригадалар томонидан ушбу носозлик бартараф этилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter