Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмда ҳоким ўринбосари 33 ёшида вафот этди 

Хоразмда ҳоким ўринбосари 33 ёшида вафот этди 

Хоразм вилояти Гурлан тумани ҳокимининг ўринбосари Умид Жумагалдиев 17 март куни вафот этди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ахборот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, 17 март куни туман Инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи Умид Жумагалдиев бахтсиз воқеа оқибатида вафот этган. У 2021 йилда туман ҳокими ўринбосари этиб тайинланган.

Умид Жумагалдиев 1990 йилда Гурлан тумани Хазорасп қишлоғида туғилган, Тошкент давлат иқтисодиёт университети битирувчиси. Унинг 3 нафар вояга етмаган фарзанди бор. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг