Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмда ўнга яқин киши ИИБ ходимларини куч ишлатишда айблади. Прокуратура ҳолатни ўрганди

Хоразмда ўнга яқин киши ИИБ ходимларини куч ишлатишда айблади. Прокуратура ҳолатни ўрганди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Шовот тумани, «Арбоблар» маҳалласида яшовчи фуқаро Ш. Р. ва бошқалар «YouTube» интернет тармоғи орқали видео мурожаат йўллашиб, унда 2020 йил 26 август куни ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда уларга нисбатан куч ишлатилганлигини билдиришган. Мазкур ҳолат юзасидан Шовот туман прокуратураси суриштирув ўтказди.

Аниқланишича, вилоят ИИБ ЖҚБ, ДХХ Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Шовот тумани, Чиғатойқалъа қишлоғи, «Роят» маҳалласида яшовчи фуқаро Ж. Ҳ. 2020 йил 25 август куни соат 23:00ларда яшаш уйида қиморхона ташкил қилиб, фуқаро Д. А. ва бошқаларга қимор ўйнаётганлиги устида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари туман ИИБ томонидан олиб борилиб, 2020 йил 28 август куни Ж. Ҳ. га нисбатан ЖКнинг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Бундан ташқари, фуқаро Ш. Р. ва бошқалар ўтказилган тезкор тадбир давомида ички ишлар ходимлари уларга нисбатан куч ишлатишганлигини ва ҳақорат қилишганлиги тўғрисида туман прокуратурасига ариза билан мурожаат қилишган.

Мурожаат муаллифларининг барчасидан тушунтириш хатлари олиниб, фуқаро Д. А., Ш. Р., О. Й., У. Э., М. А., Ж. Ҳ., Ш. Б. ва А. Я.ларда тан жароҳат излари бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида суд тиббий экспертизадан ўтказилган.

Шунингдек, ички ишлар ходимларининг ҳаракатлари юзасидан вилоят ички ишлар бошқармасига хизмат текшируви тайинланган.

Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назорат олинган ҳолда туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг