Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондаги хорижий олий таълим муассасалари 2023 йилга қадар солиқлардан озод этилди

Ўзбекистондаги хорижий олий таълим муассасалари 2023 йилга қадар солиқлардан озод этилди

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети

Фото: «Inha.uz»

Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган хорижий олий таълим муассасалари 2023 йилга қадар солиқ имтиёзлари берилди. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган.

Қарорга кўра, хорижий олий таълим муассасалари ўзларининг Ўзбекистонда амалга ошираётган таълим фаолиятидан 2023 йилнинг 1 январига қадар солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларнинг барча турларидан озод қилинади.

Iунингдек, университетлар хорижий ишчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш қисмидан ягона ижтимоий тўлов ҳамда жисмоний шахсларнинг даромадларидан солиқ ҳам тўламаслиги қарорда кўзда тутиб ўтилган.

Қарор Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 29 декабрда имзоланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг


    Изоҳлар мавжуд эмас