Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хорватияда «бир таом — икки нарх» қоидаси жорий этилмоқда

Хорватияда «бир таом — икки нарх» қоидаси жорий этилмоқда

Фото: Bild

Шу йилнинг 1 октябридан Хорватиядаги ресторан ва кафелар учун мажбурий қоида белгиланади — таомлар ва ичимликларнинг амалдаги нархи ёнида эски нархини ҳам кўрсатиш шарт.

Янги қоида Хорватия ҳукуматининг махсус қарори билан мустаҳкамлаб қўйилди.

Масалан, 1 октябрда қаҳва 4 евро турса, унинг ёнида 10 сентябрда амалда бўлган нархи ҳам ёзилиши шарт. Харидор айни пайтдаги қиймат бўйича тўлов қилади, иккинчи рақам (эски нарх) эса таққослаш ва нарх қанчалик ўзгарганини кўрсатиш учун хизмат қилади. Ушбу талаб нафақат қоғоздаги таомномаларга, балки муассасаларнинг веб-сайтларига ҳамда егулик ва ичимликлар нархи акс этган ташқи реклама баннерларига ҳам тегишлидир.

Қоидабузарликлар учун жарималар катта — айрим ҳолатларда деярли 2 000 еврогача, баъзи компаниялар учун 27 000 еврогача етиши мумкин.

Хорватиядаги емакхоналар хўжайинлари янги талабдан норози. Хусусан, пойтахт Загреб ресторан эгалари уюшмаси раҳбари Франц Летика таъкидлашича, икки хил нарх хўрандаларни чалғитиши ва стол атрофида «кутилмаган вазиятлар»ни келтириб чиқариши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг