Хосе Венансио Лопес истеъфога чиқади
Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес Жаҳон чемпионати 3-туридан ўрин олган Коста-Рика - Ўзбекистон (5:3) учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Биринчи бўлим биз учун ёмон ўтди, лекин иккинчи бўлимда юқори иштиёқ туфайли яхши ўйнадик. Қизил карточка барчасини ўзгартириб юборди. Ўйиндаги энг муҳим вазият шу эди», деди у.
Бош мураббий жаҳон чемпионатида бундай ёмон иштирок этганимизнинг сабабларига тўхталар экан, мухлислардан узр сўради.
Шунингдек, унинг фикрича, мундиалга жуда катта эътибор қаратиб юборилгани хато бўлган. Етакчи футболчилар чемпионат олдидан кутилмаган ҳолда оғир жароҳат олишган.
«Бу нормал ҳолат эмас, аммо биз бундай омадсизликка учрадик. Равшан бармоғини синдириб олди. Бу жароҳатларга машғулотлар сабаб бўлмади. Бундай жароҳатлар қачон рўй беришини назорат қила олмаймиз, афсуски. Мен бутун ўзбек халқидан ва мухлислардан узр сўрайман. Менинг фикримча, биз мундиалга жуда катта эътибор қаратиб юбордик», қайд этган у.
Терма жамоадаги келажаги ҳақида сўралганда, у: «мен шартномамни ҳозир якунлайман», деб айтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter