Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хотин-қизлар муаммоларини тинглашга мўлжалланган «ишонч телефони» йўлга қўйилди

Хотин-қизлар муаммоларини тинглашга мўлжалланган «ишонч телефони» йўлга қўйилди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан Қашқадарё вилоятида «ишонч телефони»ни йўлга қўйиш масалаларига бағишлаб семинар ўтказилди.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси халқаро хамкор ташкилотлар кўмаги остида хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий ҳамда руҳий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга манзилли ёрдам беришни йўлга қўйган.

Хотин-қизлар қўмиталари қошида оилаларни мустаҳкамлаш, суицидларнинг олдини олиш, тушкунлика тушиб қолганларга психологик ёрдам бериш, сабабсиз ажралишлар сонини камайтириш, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизлар билан якка тартибда ишлаш тизимини йўлга қўйиш, хотин-қизларни репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш айниқса, чекка қишлоқ ҳудудларида оналар касаллиги ва перенатал касалликлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш мақсадида «ишонч телефони»  тизимли жорий этиш ҳамда уларда тажрибали психологлар билан ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда фаолият олиб боришини таъминлашдир.

Ишонч телефонларини жорий этилиши вилоятда салбий ҳолатларни олдини олиш, ўз жонига қасд, оилавий ажримлар ва жиноятчиликни олдини олишда аёлларга ҳуқуқий маданият ва савиясини оширишга албатта ўз самарасини беради.

Семинар шаҳар ва туман хотин-қизлар қўмитаси мутахасислари ҳамда МФЙ лардаги хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислардан вакиллар иштирокида ўтказилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг